Россия буғдой экспортини тўхтатди
Россия бошоқли дон маҳсулотлари экспортини 1 июлгача тўхтатади.
Россия бошоқли дон маҳсулотлари экспортини 1 июлгача тўхтатади. Ушбу қарор Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатларига тегишли эмас, деб хабар қилади мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Март ойининг охирида ҳукумат бир қатор бошоқли дон маҳсулотларига квота киритиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Унинг миқдори етти миллион тоннани ташкил этади.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу каби чоралар бошоқли дон маҳсулотлари нархини барқарорлаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, қарор мамлакатнинг ушбу маҳсулотларга бўлган ички эҳтиёжини таъминлашга ҳам ёрдам беради.