ЎзА Ўзбек

11.02.2019 20:40 Чоп этиш версияси

Робототехника танлови ғолиблари аниқланди

Робототехника танлови ғолиблари аниқланди

Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “ROBOT-UZ 2019” робототехника республика танлови ўтказилди.

Танловнинг мамлакат босқичида олий таълим муассасаларида мехатроника ва робототехника йўналиши бўйича таҳсил олаётган, сабоқ бераётган ҳамда корхоналарда ишлаётган 100 дан зиёд ёш 31 жамоага бўлинган ҳолда 60 лойиҳаси билан қатнашди.

“Фойдали иш бажарувчи роботлар” номинацияси бўйича 1-ўрин Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси Абдулазиз Ботировга, 2-ўрин Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқитувчиси Аҳрор Пардабоевга, 3-ўрин Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабаси Бобуржон Зайниддиновга насиб қилди.

Шунингдек, “Робот – Сумо мусобақаси”, “Мобиль роботлар пойгаси”, “Радио бошқарувли роботлар футбол мусобақаси” ҳамда “Интеллектуаллик даражасини намоён этиш” каби номинацияларда ғолиблар тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 549