ЎзА Ўзбек

10.08.2018 16:46 Чоп этиш версияси

Ўрмонлар учун янги монитор тизими яратилади

Ўрмонлар учун янги монитор тизими яратилади
Ўзбекистон Кавказ ва Марказий Осиёдаги 2,5 миллион гектар ернинг ҳолатини яхшилаш ва тиклашда иштирок этмоқда. Лойиҳага кўра, бу натижага 2030 йилда эришилади. Бу лойиҳада Грузия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари иштирок этмоқда.
Ана шу лойиҳа доирасида пойтахтимизда ўрмон хўжалиги соҳасида ҳисобот юритиш ва маълумотлар тўплаш мавзусидаги семинарда қатор янгиликлар ҳақида сўз юритилди.
– Ўрмонлар Ўзбекистонда муҳим аҳамиятга эга,– дейди Россия ўрмон хўжалиги мутахассисларининг малакасини ошириш институти проректори Ирина Вуколова.– Шу боис юртингизда ўрмонларни юритиш ва улар ҳақидаги маълумотларни шакллантиришда иштирок этмоқчиман. Бу борада ўзимиз олиб бораётган изланишларни айтиб бердим.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мутахассислари айни вақтда давлат ўрмон фонди 11 миллион 600 минг гектар бўлиб, ундаги кўрсаткичларни аниқ бир тизимга келтириш чоралари кўрилаётгани ҳақида маълум қилишди.
Бунинг учун эндиликда барча маълумотлар базаси ва уларни жойлаштириш кўрсаткичи яратилади. Мисол учун, қанча ўрмон барпо этилди, ўрмон ҳудуди қанча, шундан зарарланган ҳудуд ёки янги кўчатзорлар, янги ишчи ўринлари қанча​, каби саволларга доимий жавоб бериб борилади.

ЎзА
6 804