ЎзА Ўзбек

27.07.2018 18:44 Чоп этиш версияси

Ризқиддин Саидов “Cobalt”ни 67 кун кутишга мажбур бўлди

Ризқиддин Саидов “Cobalt”ни 67 кун кутишга мажбур бўлди Фуқаро Бухоро шаҳридаги “Умид савдо файз инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонаси фаолияти устидан шикоят қилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятилари федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмасига Ғиждувон тумани Чағари қишлоғида яшовчи фуқаро Ризқиддин Саидов Бухоро шаҳридаги “Умид савдо файз инвест” МЧЖга қарашли “Умид лизинг” корхонасидан норози бўлиб, Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларига оғзаки мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати жамият ходимлари томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи “Cobalt” русумли автомашина харид қилиш учун билан хизмат кўрсатувчи билан шартнома тузган ва шартномада кўрсатилган барча маблағларни тўлаган. Хизмат бажарилиши муддатидан 67 кун ўтиб кетган бўлса-да, истеъмолчи автомашинани ололмаган.

Жамият ходимлари аралашуви билан истеъмолчига 100 миллион сўмлик “Cobalt” автомашинаси олиб берилди.

ЎзА
4 008