ЎзА Ўзбек

01.06.2020 Чоп этиш версияси

Ривожланаётган хўжалик

Ривожланаётган хўжалик

Нукус тумани «Бақанчоқли» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Чўпон ота Эрназар» масъулияти чекланган жамияти чорвачиликка ихтисослашган.

2019 йилда ташкил этилган МЧЖнинг чорвачилик комплексида Австрия давлатидан келтирилган жами 90 бош йирик шохли зотдор мол парваришланмоқда.

photo_2020-06-01_18-42-47.jpg

–Давлатимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, - дейди МЧЖ раҳбари Эрназар Сапаров. – Биз, тадбиркорларнинг бизнес билан шуғулланишимиз, маҳсулот ишлаб чиқаришни яхши йўлга қуйишимиз учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағи ажратиляпти. 

Шу мақсадда ўтган йили «Халқ банки»нинг Нукус шаҳар филиалидан 2,5 миллиард сўмлик кредит олиб, ўз иш фаолиятимизни бошладик. Айни вақтда чорвачилик комплексида 5 нафар киши доимий иш билан банд.

photo_2020-06-01_18-42-50.jpg

Туман ҳокимлиги томонидан масъулияти чекланган жамияти учун 40 гектар экин ер майдони ажратилган. Хўжалик аъзолари чорва молларининг куз ва қишга озуқа базасини тайёрлаш мақсадида экин майдонларидан самарали фойдаланиб, айни пайтда маккажўxори ва яна бошқа деҳқончилик экинларини етиштирмоқда.

Келгусида масъулияти чекланган жамияти аъзолари чорва молларидан олинадиган сутни қайта ишлаш орқали, ҳудуд аҳолисини бир қанча турдаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни режалаштирган.

3 520
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА