ЎзА Ўзбек

29.08.2018 16:43 Чоп этиш версияси

Рингда ҳарбийлар

Рингда ҳарбийлар Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган мусобақада Марказий, Тошкент, Шарқий, Шимолий-ғарбий, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округларидан келган ҳарбий спортчилар иштирок этди.

Олтита вазн тоифасида ўтказилган беллашувлар муросасиз курашларга бой бўлди. Иштирокчиларнинг 6 нафари халқаро тоифадаги, 15 нафари эса спорт устаси ҳисобланади.

Тошкент ҳарбий округи спортчиси Мадиёр Саидраҳимов 91 килограммдан ортиқ вазнлилар ўртасида барча рақибларидан устун келиб, турнирнинг энг яхши боксчиси, дея эътироф этилди.

Турнирда умумжамоа бўйича Шарқий ҳарбий округи боксчилари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Тошкент ҳарбий округи, учинчи ўрин эса Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи спортчиларига насиб этди.

Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 228