ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

РФ билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди

РФ билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди

Россия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев, “Россия экспорт маркази” АЖ Бош директори Вероника Никишина, “Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” АЖ Бош директори Никита Гусаков, Федерация Кенгаши Аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Лисовский, “КАМАЗ” ОАЖ Бош директори Сергей Когогин ва “Хэвэл” компаниялар гуруҳининг Бош директори Игорь Шахрай билан учрашувлар ўтказди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Саноат ва савдо вазирлиги, “Россия экспорт маркази” АЖ ва “Экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” АЖ раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокара чоғида аниқ йўналишлар ва ташаббуслар доирасида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 

Шу нуқтаи назардан, саноат кооперациясини янада мустаҳкамлаш бўйича салмоқли салоҳият мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Россиялик ҳамкорлар фикрича, қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида Россия ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ресурс ва қувватини бирлаштириш маҳсулотлар нафақат икки мамлакат бозорида сотилганда, балки учинчи мамлакатга экспорт қилинганда ҳам юқори рақобатбардошлигини таъминлаш имконини беради.

РФ Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши аъзоси Сергай Лисовский билан Ўзбекистон ҳудудларида агрологистика кластерлари яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва бу соҳада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Россия бозорига чиқишини осонлаштириш имконини берадиган Россиянинг илғор технологиялари, ишланмалари ва сифат стандартларини жорий этиш имконияти муҳокама қилинди.

“КАМАЗ” ва “Хэвел” компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистонда автомобилсозлик ва муқобил энергетика тармоғида маҳсулотни маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасини таъминловчи замонавий технологияли корхоналар яратиш учун инвестиция киритиш истиқболига алоҳида эътибор қаратилди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси компанияларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди. Мазкур ишчи гуруҳнинг вазифаси тегишли соҳаларда аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

photo_2020-09-18_12-22-59.jpg

photo_2020-09-18_12-23-01.jpg

1 395
ЎзА