ЎзА Ўзбек

13.08.2018 17:35 Чоп этиш версияси

Рейд натижасида 2026 та автоулов жарима майдонига жойлаштирилди

Рейд натижасида 2026 та автоулов жарима майдонига жойлаштирилди
Тошкент вилояти ҳудудида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автомобиль йўлларида аниқланаётган қоидабузарликлар сонини камайтириш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар, рейдлар ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳудудида олиб борилган рейдлар натижасида 2 минг 26 автоулов вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди. Мазкур аниқланган қоидабузарликларнинг 116 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 1 минг 323 таси автоуловга тегишли меъёрий ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, 296 таси автоулов ойналарини меъёридан ортиқ қорайтириб олиш ва ҳайдовчини атрофни кўришни чекловчи ашёлар ўрнатиш ҳолатлари ҳамда 291 та ҳайдовчининг мажбурий суғурта полиси муддатлари ўтиб кетганлиги аниқланди.

Мазкур қоидабузарликларни бартараф этишда биргина вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари эмас, балки жамоатчилик асосида ҳар биримиз иштирок этишимиз керак.

ЎзА
6 366