ЎзА Ўзбек

05.08.2018 23:45 Чоп этиш версияси

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи кунида ўтиш баллари анча паст бўлди

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи кунида ўтиш баллари анча паст бўлди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукдаги саҳифасида 4 август кунги тест синовлари натижалари эълон қилинди. Унга кўра, давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 175,8 балл, Фарғона политехника институтининг “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналишида қайд этилди.

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 147,6 балл бўлиб, бу кўрсаткич Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили” таълим йўналишига тўғри келади.

Ўртача ўтиш бали - давлат гранти – 97,9 балл, тўлов-контракт – 80,5 баллни ташкил этди.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг сайтида 2018 йил 5 август куни соат 19.15да эълон қилинди.

Хабарда қайд этилишича, тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 15 та олий таълим муассасаларининг 80 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 56 966 нафар абитуриент иштирок этган, 1 369 нафар абитуриент келмаган.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 73 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.


8 804