ЎзА Ўзбек

08.08.2018 00:19 Чоп этиш версияси

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари еттинчи куни 57 минг 804 нафар абитуриент иштирок этди

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари еттинчи куни 57 минг 804 нафар абитуриент иштирок этди
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг еттинчи куни – 7 августда ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Тест синовларида 16 та олий таълим муассасаларининг 76 та таълим йўналишида 57 минг 804 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра, 1317 нафар абитуриент тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 163 нафар абитуриент, шундан 93 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзганинг ўрнига киришга уринганлиги учун, 70 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18:30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Фарғона водийсидан кечаси 2:00да етиб келади.
7 август тест натижалари 8 август – куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

7 525