ЎзА Ўзбек

11.10.2018 17:22 Чоп этиш версияси

​Регистонда ҳуқуқий билимлар куни

​Регистонда ҳуқуқий билимлар куни

Самарқанд шаҳрининг юраги ҳисобланган Регистон майдонида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ташкил этилди.

photo5330518872555628947.jpg

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва тегишли идоралар масъул ходимлари ўқувчи-ёшлар, кенг аҳоли қатламига жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар, кейинги пайтда қабул қилинган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Адвокатлар, нотариуслар ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

photo5330518872555628948.jpg

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида турли танлов ва викториналар ҳам ташкил этилиб, фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Маданий дастурлар намойиш этилди.

photo5330518872555628949.jpg

– Ушбу флешмобда қатнашиб, малакали мутахассислар сабоғини олдик, – дейди Самарқанд юридик коллежи ўқувчиси Фарангиз Улуғбекова. – Шу билан бирга, қонун ва кодекслар, ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб, викторина ғолиби бўлдим.

Флешмоб давомида аҳолига Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма ва эслатмалар тарқатилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА​
2 326