Расул Гамзатов билан қорақалпоқ шоири Ибройим Юсупов қалин дўст бўлган.

Расул Ҳамзатов билан қорақалпоқ шоири Ибройим Юсупов қалин дўст бўлган.

Бир кунлари Ибройим Юсупов Расул Ҳамзатовнинг юртига қидириб боради. У меҳмонни яхшилаб кутади, юртини сайр қилдиради.

Шундай сафарларнингн бирида авар шоирининг «Волга»си билан шаҳар ичида келади. Рулда Расул Ҳамзатовнинг ўзи экан. Катта "универмаг"нинг қошига келганда Ҳамзатов машинани тўхтатиб, конякь олиш учун "универмаг"га кириб кетади. Аслида бу жойга машина тўхташи мумкин эмс эди. Дарҳол "ГАИ" инспектори етиб келади.

— Бу жойга машинани тўхтатиш мумкин эмас. Қоидани буздингиз, - дейди инспектор, ичкарида ўтирган Ибройим Юсуповга. – Машинанинг эгаси ким? 

— Бу Расул Ҳамзатовнинг машинаси, дейди хотиржам ҳолда шоир.

"ГАИ" инспектори буюк шоирнинг исмини эшитгандан дарров қўрқиб кетади. — Ҳа, шундайми? Кечирасиз. Шоирнинг машинасини танимай қолибман. Аммо, Сиз ким бўласиз?

— Расул – менинг шофёрим. Коняк олишга юбордим. Менинг ким эканлигимни шундан била беринг, – дебди Ибройим оға шунда.

Расул Ҳамзатов "универмаг"дан чиққанида инспектор унга қайта-қайта таъзим қила берибди.

Умуман Расул Ҳамзатов ўз элининг эркатойи бўлган. Йўл қоидасига эса ўзи қандай ҳоҳласа шундай амал қилар экан. Халқи уни чексиз севган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расул Ҳамзатовга иш буюрган қорақалпоқ шоири