Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 11:46 Чоп этиш версияси

РАСМИЙ ТАЙИНЛОВЛАР

РАСМИЙ ТАЙИНЛОВЛАР “Ўзчармсаноат” уюшмасига раҳбар тайинланди.

Ҳукумат қарорига асосан, Умрзоқов Сардор Ўктамович “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси;

Бобоев Фахриддин Отабоевич “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари;

Зоҳидов Мирсаид Миролимович ва Салоҳов Равшан Турғунович “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ўз аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ “Ўзчармсаноат” уюшмаси этиб қайта ташкил этилган эди.

Шунингдек, Президентнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгилаб берилган.

***

Холматов Ҳосил Ҳусанович Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 6 мартдаги Президент қарорига асосан, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё транспорти соҳасидаги ваколатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилган, агентликнинг ўзи эса Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги этиб қайта номланган эди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

ЎзА
5 216