ЎзА Ўзбек

09.08.2018 16:48 Чоп этиш версияси

РАСМИЙ ТАЙИНЛОВ

РАСМИЙ ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтказилди. 

Энди собиқ вазир Президент Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блокка раҳбарлик қилади. 

Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасида ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилинди. 

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

ЎзА
12 330