Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1778 бемор рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1778 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 95 беморнинг 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 75 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 151 бемордан 46 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти. 

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Ҳозирги вақтга келиб, касалликдан тўлиқ фориғ бўлиб, реабилитация марказларига ўтказилганлар сони 561 нафарни ташкил этяпти. Кечанинг ўзида 111 фуқаромиз соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Дунё ҳамжамиятида касалликка чалинганларнинг соғайиш кўрсаткичи 27 фоиз бўлган бир пайтда Ўзбекистон Республикасида 32 фоиздан юқори экани қайд этиляпти. Касалланганлар орасида ўлим кўрсаткичи дунёда 7 фоиз бўлган бир пайтда мамлакатимизда 0,4 фоизга етмагани қувонарли ҳол, албатта.

Лекин бундан хотиржамликка тушишимиз керак эмас. Ҳозирги пайтда 1190 фуқаромиз даволаш диагностика муолажаларини оляпти. Шундай экан, карантин тадбирларига риоя этишимиз шарт. Кўп давлатларда жиддийлашиб кетган вазият ҳар биримизга сабоқ бўлсин!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 32 фоиздан юқори, ўлим кўрсаткичи 0,4 фоизга етмаган