Куни кеча яна 96 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 

– Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 2217 бемор рўйхатга олинган. Куни кеча яна 96 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа касалликдан тўлиқ соғайганлар сони 1501 нафарга етди. Бу умумий касалланганларга нисбатан 68 фоизни ташкил қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 706 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. 

Ҳурматли юртдошлар! 

Мамлакатимизда коронавирус касаллиги қайд этилиш даражаси бир мунча пасайди. Касалликдан даволаниб, реабилитацияга ўтган шахслар сони ҳам ортиб боряпти. Албатта, бу ижобий кўрсаткич. 
Кеча Президентимиз видеоселектор йиғилишида тоифаларга бўлган ҳолда ҳудудларда босқичма-босқич карантин тадбирларини юмшатиш бўйича алоҳида топшириқ берди. Бундан барчамиз мамнунмиз. Ҳар бир ҳудуд қайси тоифага мансублигини аниқлаш учун чуқур таҳлиллар олиб бориш керак бўлади, албатта.
Огоҳ бўлайлик! 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 706 бемор қолмоқда, 11 нафарининг аҳволи оғир