РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 641 бемордан 4 нафарининг аҳволи оғир
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3261 нафарга етди. Куни кеча 42, жами 2607 нафар, яъни 81 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3261 нафарга етди. Куни кеча 42, жами 2607 нафар, яъни 81 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 641 бемор даволанмоқда, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
45 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 20 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жалб қилинган. 25 май куни 11 мингдан кўпроқ, касаллик дастлабки қайд этилган кундан то бугунга қадар эса 597 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин тадбирлари давом этяпти. Белгиланган карантин ва чеклов тадбирларига риоя этиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз бўлмоғи керак. Афсуски, кейинги кунларда кенг жамоатчилик, аниқроғи аҳоли орасида касаллик қайд этиляпти. Бу эса вазият жиддий эканини англатади. Шу боис берилган тавсияларга панжа орасидан қараманг.
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!