Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 145 нафарни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 145 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, касаллик билан даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти. Мазкур ҳолат бевосита ренгионалагик текширувларда ҳам ўз тасдиғини топган. Даволанаётган беморлар 3 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Барча беморлар тегишли даволаш муолажаларини оляпти ва тиббиёт ходимларининг мунтазам кузатуви остида.

Ҳурматли ҳамюртлар! 

Коронавирус инфекцияси бўйича касалланиш кўрсаткичининг тобора ортиб бораётгани ҳар биримизни янада ҳушёрликка чорлаши керак. Уйда қолиб, ортиқча мулоқотларга йўл қўймасак, касаллик юқиш занжирини узган бўламиз. Коронавирус касаллиги юқишида воситачи, сабабчи бўлиб қолишдан ўзимизни тўхтатайлик. Агар биз уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилсак, касаллик кенг кўламда тарқалиб кетишига йўл қўймаган бўламиз. Қачонки, эпидемик жараён занжири узилар экан, касалликни тугатиш, кенг тарқалиб кетишига барҳам бериш мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ БАЁНОТ: эпидемик жараён занжирини узиш орқалигина касалликни тугатиш, кенг тарқалиб кетишига барҳам бериш мумкин