ЎзА Ўзбек

14.05.2019 12:51 Чоп этиш версияси

Рашк қотилликка сабаб бўлди

Рашк қотилликка сабаб бўлди

2019 йил 13 май куни соат 13:00 ларда Хоразм вилояти Шовот туманидаги Арбек маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолади.

Жаҳл отига минган эр яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган.

Оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.

ЎзА
304