ЎзА Ўзбек

15.05.2019 22:19 Чоп этиш версияси

Раъно Жўраевадан юртдошларимизга баҳорий тараннум

Раъно Жўраевадан юртдошларимизга баҳорий тараннум

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор, серқирра ижодкор Раъно Жўраеванинг "Доимий баҳор" номли шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада муаллифнинг мўйқаламда ишланган 50 та, кашта усулида яратилган 9 та иши намойишга қўйилган. Уларда табиат гўзаллиги гуллар чиройи билан уйғунликда акс эттирилган.

– Асли мусаввир эмасман, сиз кўриб турган бу ишлар эса менинг ижодга бўлган чанқоқлигим меваси, – деди Р.Жўраева. – Телевидениеда 43 йил ишладим, бу йиллар давомида санъатга ошнолигим бир зум сўнгани йўқ. Кейинги йилларда ижод қилишга кўп вақт ажратаяпман. Маҳсули эса кўз олдингизда турибди.

photo5395631702044420917.jpg

Бадиий академи ташаббуси билан ташкил этилган бу кўргазма Раъно Жўраеванинг туғилган кунига муносиб совға бўлди. 

Шаҳноза Тўрамуродова, ЎзА
5 525