ЎзА Ўзбек

15.04.2019 16:45 Чоп этиш версияси

Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг Кармана тумани Йўл патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган навбатдаги ҳолатга чек қўйилди. Яъни, “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.К бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик, жами 2915 кг “қўрғошин” (аввал фойдаланишда бўлган аккумуляторлар) рангли металл парчаларини борлиги аниқланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан жисмоний шахслар тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамияти ва унинг таркибий тузилмаларининг махсус қабул пунктларига топширишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА
1 565