ЎзА Ўзбек

18.07.2018 18:09 Чоп этиш версияси

Рангларда нур ва жозиба

Рангларда нур ва жозиба
Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейи кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, таниқли рассом Аслиддин Исаевнинг “Рангларда нур ва жозиба” номли кўргазмаси очилди.

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, ўнга яқин халқаро кўргазмалар иштирокчиси А.Исаевнинг 100 га асарлари намойиш этилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида юртимизнинг таниқли рассомлари, уста ҳунармандлари иштирок этди.

— Аслиддиннинг асарларида кишини чуқур фикрлашга, мушоҳада юритишга чорловчи фалсафа мужассам, - дейди Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва кўргазмалар ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Валихўжаев. — Унинг бугун кўргазмага қўйилган асарлари ҳам буни исботлайди.

Таниқли рассом асарлари нафақат юртимиз музейлари, балки АҚШ, Италия, Франция, Корея Республикаси, Германия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Россия каби давлатлар музейлари фондида ҳам сақланмоқда. Кўргазма икки ой давомида намойиш этилади.

11.JPG

21.JPG

Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
6 688