ЎзА Ўзбек

01.03.2018 12:32 Чоп этиш версияси

Рангларда акс этган жозиба

Ўзбекистон Бадиий академиясида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Олтиной Шодиеванинг «Жозиба» дея номланган илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада ёш рассомнинг қирққа яқин рангтасвир иши намойиш этилмоқда.

Олтиной Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида туғилган. Ёш рассом коллеж давриданоқ турли халқаро ва миллий кўргазмаларда иштирок этди. «Тасвирий санъат ҳафталиги», «Юрт келажаги» каби тадбирларда фаол қатнашиб, фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан тақдирланди. Шунингдек, «Ёш рассомлар» кўрик-танловининг республика босқичида ғолиб бўлиб, институтга имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Ижодкор асарлари асосан манзара жанрида бўлиб, уларда мамлакатимизнинг гўзал табиий масканлари, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги тарихий обидалар ва Тошкентнинг ажойиб кўринишлари акс этган. Унинг «Ҳаёт», «Шаршара», «Булутли кун», «Баҳор манзаралари», «Ёмғир», «Эрта куз», «Ҳожикент», «Оқтошда» каби картиналари шулар жумласидандир.

Гулноза Бобоева, ЎзА
9 574