ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Рамазон ҳайитини оила даврасида нишонлашади

Рамазон ҳайитини оила даврасида нишонлашади

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган Республика бўйича 258 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилганлар орасида Бухоро вилоятидаги 20-сонли жазони ижро этиш колониясидан бир нафар шахс озод этилиб яшаш жойига жўнатилди ҳамда бир нафар шахснинг жазо муддати қисқартирилди. 
Республиканинг бошқа ҳудудларидаги муассасаларида жазо ўтаётган 8 нафар бухоролик фуқаролар ҳам афв этилди. Уларнинг 3 нафари тўлиқ жазодан озод этилиб, яшаш жойига юборилди. 5 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 3 нафари Ғиждувон туманидан бўлиб, бир нафари ўғрилик ва 2 нафари жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, яшаш жойига етиб келган ушбу шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Яқин кунларда бандлигини таъминлаш ва фуқаролик паспортларини олишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.

1 664
Зариф Комилов, ЎзА