Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 15:24 Чоп этиш версияси

Рағбат ва эътибор соғлом рақобатга ундайди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ахборот соҳасида рақобат, бозор муносабатлари ривожланиши жараёнларида оммавий ахборот воситалари эркинлигини мустаҳкамлаш кафолатлари: Ўзбекистон тажрибаси" мавзуидаги халқаро давра суҳбати ташкил этилди. 

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, медиа агентликлар, нодавлат телерадиостанцияларнинг мутасаддилари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдуҳолиқов, "Тараққиёт стратегияси" марказининг ижрочи директори А.Бурҳонов, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Д.Бадарч, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Т.Кунце ва бошқалар Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ислоҳотлар миллий медиа соҳасида ҳам ўзининг яққол аксини топаётганини таъкидлади. 

Оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича мавжуд ҳуқуқий-норматив базани такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, ижод аҳлининг машаққатли меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ислоҳ қилиш юзасидан долзарб масалаларга ечим топиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Медиа соҳа равнақи йўлидаги улкан эътибор барча турдаги нодавлат оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Нодавлат телерадиостанциялар турли ижтимоий, маърифий, медиа лойиҳаларда фаол қатнашмоқда. Уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятни юксалтириш, мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, соҳага илғор ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш бўйича салмоқли ишлар олиб бориляпти. Бу эса ижодий жамоалар ўртасидаги соғлом рақобатни шакллантиришда, халқимизни тезкор, холис ва ҳаққоний ахборотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Давра суҳбатида иштирокчилар шўъбалар асосида Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, нодавлат медиа сектор ривожланишида халқаро тажриба, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш улар эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш кафолатлари каби мавзуларга оид долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА
6 795