Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 18:52 Чоп этиш версияси

Раҳбарларни тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларига эришиш салоҳиятли раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи билан узвий боғлиқ. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимларига қўйилаётган талаблар, уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда раҳбар ходимларни тайёрлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича илғор хорижий тажриба ҳамда мамлакатимиздаги ҳолат ҳақида академия раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш сингари чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

Беҳзод Бозоров, ЎзА
3 775






Все о погоде - Pogoda.uz