Халқ демократик партияси бу ҳолатга хайрихоҳлик билан қарайди ва бу борадаги ишларни изчил қўллаб-қувватлайди.

Мажбурий меҳнатга барҳам бериш, ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш бўйича ҳукумат, вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар, чиқарилаётган қарорлар қувонарли. 

Давлат идоралари бошлиқлари қонунда белгиланган иш вақти тугаши билан ходимларга уйига кетишга шароит яратиш, дам олиш кунлари турли сабаблар билан ишга чақирмаслик юзасидан чиқараётган буйруқ ва қарорлар жамиятда муҳим ўзгаришларга яна бир белги бермоқда.

Шу билан бирга, қатор масалаларга жиддий эътибор қаратилиши керак, деб ҳисоблайди.

Биринчидан, белгиланган иш вақти тугаганидан кейин ходимнинг уйига кетиши кераклиги “иш берувчи томонидан ходимга шароит яратилиши” сифатида талқин этилиши керак эмас. Бу масалага ташкилотлар ходим ва қонун олдидаги мажбурияти, деб қараши лозим.

Иккинчидан, меҳнат қонунчилиги, ишчилар ҳақ-ҳуқуқлари, шунингдек, мажбурий меҳнат тушунчалари ҳақида давлат идоралари раҳбар ходимларининг дунёқараши ва масъулиятини ошириш чоралари кўрилиши лозим.

Учинчидан, иш берувчи ва ходимлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган англашилмовчилик ёки низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари қонунга мувофиқ назоратни кучайтириши мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўртинчидан, нафақат мажбурий меҳнат ҳолатларини бартараф этиш, ижобий имижни шакллантириш мақсадида, балки давлат ташкилотларида сақланиб қолаётган раҳбарларнинг ходимларни руҳан тобеъ қилиш кайфиятини бутунлай йўқотиш, бунинг учун бошқарув жараёнига очиқлик принципини фаол жорий этиш ишларини тезлашлаштириш зарур.

Халқ демократик партияси парламентдаги ва маҳаллий Кенгашлардаги 1600 нафардан ортиқ депутатлари ёрдамида республикамизнинг барча ҳудудларидаги идора-ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя этиш, ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш бўйича парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбарлардаги ходимларни тобе қилиш кайфиятини бутунлай йўқотиш керак! ХДП таклиф билан чиқди