ЎзА Ўзбек

12.09.2018 19:22 Чоп этиш версияси

Раҳбар ва ҳокимларга порахўрликка йўл қўймаслик маданиятини ким ўргатади?

Раҳбар ва ҳокимларга порахўрликка йўл қўймаслик маданиятини ким ўргатади?
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ОАВ ходимлари учун махсус матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда академия вакилларига раҳбар кадрларни тайёрлашда уларга коррупция ва порахўрликка йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш бўйича кўникмалар бериладими, деган савол билан мурожаат этилди. 

Академия бошқаруви раҳбарияти жавобига кўра, академия магистрларига коррупцияга йўл қўймаслик, раҳбарлик маданияти, нутқи, лидерлик фани, бошқарув маданияти бўйича махсус фанлар ўтилади. Бироқ, шунга қарамасдан мутасадди идораларда коррупция иллати учраб турибди.

“Жамиятимизда коррупция жуда чуқур илдиз отиб кетган. Ундан қутилиш осон эмас. Шунинг учун коррупцияга йўл қўймаслик учун журналистлар ҳам фаол бўлиши керак. Улар танқидлари ва журналистик текширувлари, ташвиқот мақолалари билан коррупция ва порахўрликка қарши курашиши лозим.“ дейди Давлат бошқаруви академиясининг бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети декани Отабек Ҳасанов.

ЎзА
3 999