Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 09:45 Чоп этиш версияси

Рўзанинг бир кунида Тошкент вилоятида 96 нафар маст ҳайдовчи аниқланди

Рўзанинг бир кунида Тошкент вилоятида 96 нафар маст ҳайдовчи аниқланди
Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бошқа соҳавий хизматлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ёрдамида жорий йил 2 июнь куни "Автопатруль" профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирлар давомида 1500 дан зиёд қоидабузарликлар аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Бутун дунё мусулмонлари учун, шу жумладан, мамлакатимизда алоҳида қадрли, муқаддас саналган рамазон ойида, айниқса, ҳайдовчиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, бошқарувга ўтиргани ачинарлидир. 2 июнь, рўзанинг 17-кунида ўтказилган бир кунлик тадбир давомида Тошкент вилоятида 96 нафар маст ҳайдовчи аниқланди. Уларнинг 47 нафари велосипедда бўлган. 59 ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётган фуқаролар тўхталиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. 90 дан ортиқ автомашиналар вилоят ҳудудидаги вақтинчалик жарима майдонларига қўйилган.

ЎзА.
35 791