ЎзА Ўзбек

16.05.2019 23:19 Чоп этиш версияси

Рўзада айнан қандай таомларни кўпроқ истеъмол қилиш керак? (видео)

Рўзада айнан қандай таомларни кўпроқ истеъмол қилиш керак? (видео)

Муқаддас Рамазон ойи бу йил ҳам узоқ ва иссиқ кунларга тўғри келди. Яъни тонгдан шомгача рўза тутиш муддатининг узоқлиги, ёзги иссиқда тананинг сувсизланиши хатарли эканини айтиб, шифокорлар саҳар ва ифтор пайтида имкон қадар кўп сув ичишни ҳам қатъий маслаҳат беришмоқда. 

Узун рўза соатларининг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш, бу жараёнда айнан қандай таомларни кўпроқ истеъмол қилиш борасида биз тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали жарроҳ Шомурод Меҳмоновнинг мулоҳазларини эътиборингизга ҳавол этамиз.

– Рўза тутиш яхши. Чунки, ҳар бир нарса, жумаладан инсон аъзолари ҳам толиқади, –дейди Ш. Меҳмонов.–Мисол учун, жигарни олайлик, у биохимик лабаратория бўлиб, организмга келган барча заҳарли моддаларни тозалашда иштирок этади. Шунингдек, қон ҳам ишлаб чиқаришда иштирок этади.

Инсон танасининг асосий қисмини оқсиллар ташкил этади. Улар қон босимини ҳам бир зайилда ушлаб туради. Унинг миқдори камайса, қул-оёқда шишлар пайдо бўлади.

Шунинг учун, рўза тутганда кўпроқ оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш керак. Аммо, бизнинг одамларимиз ширинлик, нон ва хамрли таомларни истеъмол қилади.

Улар эса кечқурун ошқозонга оғирлик қилади ва тери остига ёғ йиғади. Аслида уларни ўрнига 100 грамм атрофида гўшт, озроқ ёғли овқат ейилса, организм қийналмайди.

Зеро, тунда овқатни углеводга тўйинган таомларни тўйиб истеъмол қилсак, тунда ухлай олмайди. Юриб чиқади.

15 соатдан ортиқ муддатда яна иссиқда рўза тутиш учун инсон аввало соғлом бўлиши керак. Бу вақтда кексаларда қон қуюқлашади. Тил қуришни бошлаганда, демак, инсон танасида бир ярим литр сув етишмаётган бўлади. Шунинг учун, рўзада тўғри овқатланишга эътибор қаратиш керак. Йўқса, юрак, ўпка, ошқозон ости безига юк тушади.

Биринчи сув ичиш керак. Сув оғиз бўшлиғига керак. Бир пиёла сувни хўплаб, уч дақиқа давомида ичсак, қонга боради. Музлатгичдаги муздай сувни ичиш нотўғри. Қон томирлари торайди. Овқат ҳам кетмай қолади. Натижада қон босими тушиб кетади. Яхшиси, ифторда икки дона котлет, енгил шўрва. Эрталабга бемалол гўштли овқат, озроқ ширинлик танаввул қилса бўлади. Сув ёки компот ичиш мумкин. Мен рўза тутишга қарши эмасман. Лекин, одам яшаши учун қулай шароит керак. Йўқса, танаси қийналиб, ошқозон яраси, жигар шиши ҳолати кузатилади.

Шифокор жарроҳнинг мулоҳазалари билан видеода тўлиқ танишишингиз мумкин.

Сайтимизни кузатиб боринг. Рўза тутиб, вазн ўзгаришининг фойда зарари ҳақида билиб оласиз. Сизни қизиқтираётган саволларни йўллашангиз мумкин.


Сайёра Шоева, Ёқуб Мелибоев, ЎзА
6 836