ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Пур Сиддиқ мажмуасига фотосаёҳат

Пур Сиддиқ мажмуасига фотосаёҳат

Марғилон шаҳрида жойлашган Пур Сиддиқ мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Марғилон шаҳрининг кўрки бўлган Пур Сиддиқ мажмуаси мақбара, масжид, каптархона, минора ва дарвозахонадан иборатдир.

Маълумотларга кўра, мажмуада биринчи бўлиб Муҳаммад Пайғамбарнинг яқин дўсти бўлган, ислом тарғиботчиси - Сиддиқ дафн этилган сағана устига мақбара қурилган. Шу сабабли бу мақбара “Пур Сиддиқ” мақбараси деган ном олган. Даврлар ўтиши билан мақбара атрофида масжид, дарвозахона, каптархона, минора каби бинолар қурилиб, яхлит бир меъморий мажмуа пайдо бўлган. Ҳозирги кунда Пур Сиддиқ мажмуаси давлат муҳофазасига олинган.

photo_2020-09-25_12-19-30.jpg

Айни кунларда мажмуада зиёратга келган маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар учун сифатли хизмат кўрсатилмоқда.

photo_2020-09-25_12-19-31.jpg

photo_2020-09-25_12-19-32.jpg

photo_2020-09-25_12-19-33.jpg

photo_2020-09-25_12-19-34.jpg


2 219
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА