Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2018 18:23 Чоп этиш версияси

Психиатрия хизмати муассасаларининг айрим функциялари соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказилади

Президентимизнинг психиатрия хизмати муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда соҳада хусусий тиббиётни ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилган.

2018 йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари уюшмаси билан биргаликда руҳий ҳолати бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш учун хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиради. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун соҳага инвестициялар жалб қилинади.

ЎзА
5 619