ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

“PSB Insurance” суғурта компанияси миллий шкалада тўлов қобилиятининг (uz) “A+” “Барқарор” прогноз рейтингини олди

“PSB Insurance” суғурта компанияси миллий шкалада тўлов қобилиятининг (uz) “A+” “Барқарор” прогноз рейтингини олди

«SQB Insurance» 2019 йил якунлари ва 2020 йил биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, миллий шкалада тўлов қобилиятининг дастлабки (uz) “A+” “Барқарор” прогноз рейтингини олди.

Берилган (uz) “A+” рейтинги суғурта компаниясининг тўлов қобилияти “ЮҚОРИ” даражадалигини билдиради. Ушбу рейтинг «SQB Insurance» суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини кафолатланганлигини кўрсатади.

«SQB Insurance» мамлакат суғурта бозорининг ёш ва истиқболли иштирокчиларидан биридир. Ҳозирги вақтда суғурта компанияси ўз мижозларига суғурта хизматларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги 00248-SF-сонли лицензиясига мувофиқ кўрсатиб келмоқда. Мазкур лицензия суғурта компаниясига барча 17 класс доирасида ихтиёрий ва мажбурий суғурта хизматларини кўрсатиш имкониятини беради. 

Шунингдек, тўлиқ шакллантирилган устав капитали суғурта компаниясига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қайта суғурталаш фаолиятини ҳам амалга ошириш имкониятини беради.

Ҳозирги кунда суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очилган 14 та филиали орқали сифатли суғурта хизматларини кўрсатмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз фаолиятининг нисбатан қисқа даврида «SQB Insurance» қайта суғурталаш бўйича 27 та ҳамкорлик битимларини имзоладию Улардан, 4 таси “MOI Broker”, “СКАЛА брокер”, “Axiom inre”, “Страховой брокер Сосьете де Куртаж Ре” каби хорижий компаниялардир. Шунингдек, Туркиянинг “REMED Assistance” халқаро ассистанс компанияси билан чет элга саёҳат қилувчиларни суғурталаш лойиҳасини (саёҳатчиларни суғурталаш) амалга ошириш учун ҳамкорлик ҳам бошланди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга «SQB Insurance» ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, кредит конвейер ёрдамида кредитлаш ва суғурталашни енгиллаштириш ва жараёнларни тезлаштириш мақсадида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва «SQB Insurance» ўз тизимларини биринчи бўлиб тўлиқ интеграллаштиришди. 

Бунинг учун “JOYDA" иловаси орқали кредитлаш ва суғурта полисларини расмийлаштириш мақсадида, “SQB Online” тизими ишлаб чиқилди ва банкнинг BPM ELMA (кредит конвейер) дастурий таъминоти билан интеграллаштирилди. Шунингдек, «SQB Insurance» ўзининг интерактив веб-сайтига эга бўлиб, у орқали мижозлар полисларининг ҳолатини текширишлари ҳамда суғурта компанияси ҳақида кенг маълумотлар олишлари мумкин.

“SNS Ratings” РА фикрига кўра, «SQB Insurance» яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида энг барқарор ривожланадиган молия ташкилотларидан бирига айланиши учун жуда яхши имкониятларга эга.

Компания матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

2 478
ЎзА