Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.06.2018 10:48 Чоп этиш версияси

Протез-ортопедия буюмларини ишлаб чиқарувчилар божхона тўловидан озод этилди

Протез-ортопедия буюмларини ишлаб чиқарувчилар божхона тўловидан озод этилди Маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турлари кенгайтирилиб, сифати яхшиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июнда “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

  • 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

  • 2018-2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришнинг асосий параметрлари тасдиқланди. 

2021 йил 1 январга қадар муддатга:

  • Корхоналар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

  • Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалари Ўзбекистонга олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан озод қилинди.

Маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўрганиш, шунингдек, лойиҳаларнинг кейинчалик республикада, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминлаш бўйича мутассади идораларга тегиш вазифалар юкланди.

ЎзА
3 605