ЎзА Ўзбек

11.10.2018 15:41 Чоп этиш версияси

“PROlogue” халқаро кинофестивали қачон бўлиб ўтади?

“PROlogue” халқаро кинофестивали қачон бўлиб ўтади?

Жорий йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “PROlogue” халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. 

Илк бор Халқаро мақомда ўтказилаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилади. 

Фестиваль дастури “Тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови” , “Қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови”, “Қисқа метражли бадиий миллий фильмлар танлови”дан иборат.

Фестиваль доирасида, конференциялар, мастер-класслар, брифинг, кино соҳасига боғлиқ давра суҳбатлари ва ретро фильмлар намойиши бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

Халқаро ҳакамлар томонидан энг зўр деб топилган фильм кинофестиваль Гран-Присига сазовор бўлади. Шунингдек, фестивалда бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. 

Шу билан бирга, фестиваль дирекцияси ўзбек ва халқаро кинонинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган ижодкорларни совринлар билан тақдирлашни ҳам режалаштириб қўйган.

Кинофестивалда иштирок этиш учун талабномаларни 2018 йилнинг 27 октябригача www.prologuefilmfestival.com сайтида кўрсатилган талаблар бўйича топшириш имконияти мавжуд.​​

Икром Аввалбоев, ЎзА
1 145