Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.08.2018 10:36 Чоп этиш версияси

Прокурор-тергов ходимлари малакаси оширилмоқда

Прокурор-тергов ходимлари малакаси оширилмоқда

Бош прокуратурада прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш мақсадида эксперт ва мутахассислар иштирокида видеоконференцалоқа режимида ўқув семинари ташкил этилди. 

Мазкур ташкилот ахборот хизматининг маълумотларига кўра, тадбирда Бош прокуратура ходимлари, вилоятлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, туман-шаҳар прокуратуралари терговчилари, иш ўрганувчилар, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари суриштирувчилари иштирок этди.

Семинар доирасида криминалистик-техника воситаларини қўллаш, экспертиза имкониятлари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, замонавий криминалистик-техник воситалари ёрдамида шахсни идентификация қилишнинг самарали усуллари ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида криминалистик-техника воситалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаслик борасидаги муаммолар, суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар алоҳида таъкидланиб, иштирокчиларга уларни бартараф этишга доир тавсиялар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар фикр алмашди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

ЎзА