Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 19:22 Чоп этиш версияси

Профилактика инспекторлари муҳокама марказида

Профилактика инспекторлари муҳокама марказида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида профилактика инспекторларининг хизмат ва ижро интизомига риоя этиш ҳолати, улар томонидан хизмат даврида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мулоқотда профилактика инспекторлари ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокида инспекторлар фаолияти танқидий таҳлил этилиб, улар томонидан маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат ва ижро интизомига риоя этиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама этилди.

photo5233646580979051189.jpg

– Профилактика инспектори нафақат ўз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши, балки ҳуқуқий жиҳатдан шу ҳудудда бошқаларга ибрат бўлиб, тўғри йўл кўрсата олиши лозим, – дейди Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари М.Ғаффоров. – Афсуски, айрим профилактика инспекторларимиз фаолиятида ўз хизмат вазифалари билан боғлиқ хато ва камчиликлар кузатилиб турибди.

Муҳокама йиғилишида барқарор тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритилиб, бу борада белгилаб берилган вазифалар ҳар бир профилактика инспекторининг кундалик қоидасига айланиши лозимлиги таъкидланди.

Вилоятнинг Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида ҳам худди шундай муҳокама йиғилишлари бўлиб ўтди.

Авазбек Худойқулов, ЎзА