ЎзА Ўзбек

10.08.2018 17:58 Чоп этиш версияси

Профессор-ўқитувчилар Москвада малака оширмоқда

Профессор-ўқитувчилар Москвада малака оширмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходимлари Москва давлат университетида малака оширмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти университетда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилардан иборат ходимларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетига малака ошириш учун юборди. Малака ошириш муддати икки ҳафтани ташкил этади.

Жорий йилнинг 5 августидан 19 августига қадар жами 15 нафардан иборат профессор-ўқитувчилар Москва давлат университети билан имзоланган ўзаро келишувга биноан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни моделлаштириш, истиқбол кўрсаткичларни ҳисоблаш ва танқидий таҳлил қилишнинг усул ва воситалари бўйича ўз малакаларини оширади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро ҳамкорлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июньдаги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган профессор-ўқитувчиларнинг юқори касбий маҳорат ва замонавий билимларга эга бўлишини таъминлаш тўғрисидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

ЎзА
10 070