Сирдарёда ейишга нони, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар, оилалар бор... 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтганди...

Бу сўзлар ҳақиқатан оғир аҳволга тушаётган аёллар борлигини англатади. Лекин улар шу даражага тушишига нима сабаб бўлди ёки бунинг учун ким айбдор?

Бу саволга бирданига аниқ жавоб бериш мушкул, аммо Давлатимиз раҳбари бот-бот куйиниб гапирганидек, масъул раҳбарларнинг мажлисбозликдан бўшамаётгани ҳам уларнинг ҳақиқий аҳволдан бехабар қолишига олиб келмоқда.

Шунинг учун ҳам Президентимиз “Энди беҳуда мажлис бўлмайди”, деб таъбир жоиз бўлса, бонг урди.

Мажлисда масъул шахсларнинг ҳисоботни ҳисобот учунгина тайёрлаётгани ҳам танқид қилинди. Демак, ҳақиқий аҳвол қолиб, “бизда ҳаммаси яхши”, деб “яхши” кўринишга уринишлар жамиятимизда ҳали барҳам топмаган.

Жойлардаги раҳбарлар юқори лавозимли раҳбар келса, чиройли жойларни кўрсатишни “касб” қилган. Ҳунук жойларга ҳеч бўлмаса чиройли парда тортиб қўйилади. Лекин бу билан ким кимни алдаяпди?

Юқорида тилга олинган Сирдарёдаги аҳвол шундай қилмишлар касри эмасми? Вилоят масъуллари шундай ҳолатлар ҳақида ўзлари вақтида бонг уришни билганида, бунга Республика даражасида эътибор берилиб, вазият аллақачон ўнгланган бўларди, назаримда...

Одатда, бир аёлнинг бурни қонаса ҳам кўпчилигимиз Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасини айблашга, улардан изоҳ талаб қилишга уринамиз.

Юқори минбарда туриб айтилган аччиқ ҳақиқатлар ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлими бошлиғи Дилором Қўзиева билан мулоқот қилдик.

Бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳозирда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу саволимизга тез орада қўмитадан бизга маълумот тақдим этилади. Биз эса ўқувчиларимизни қилинган, қилинаётган ишлар ҳақида батафсил таништирамиз.

Ҳозирча Сирдарё вилоятидаги  аҳвол акс этган фотосуратлар билан танишинг:

1f6b7276-be03-42a2-adab-b904d3272139.jpg

3b7a3dba-3d51-4c01-9200-3373e8eb3d57_cr.jpg

18c2cadd-ddea-4850-8083-4466dc0cb32e.jpg

52e85201-be2e-47a5-a2f0-5ae8a958cecf.jpg

dd470d96-8d78-4f29-8172-b972db4daf86.jpg

Бу расмларга назар ташлаб, виждони уйғоқ масъул раҳбарлар, ҳомийлар бу манзилга шошиши керак, деган фикрга келдик.

Ахир Президентимиз “энди ёрдам манзиллари кўрсатилади”, деб бежиз айтмади.

Бу Давлатимиз раҳбари айтган манзил, сиз шошиб боришингиз керак бўлган манзил!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Олий Мажлис Сенатида бонг урган Сирдарёдаги ҳақиқий аҳвол ҳақида ФОТОЛАР