Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқини хориждаги ватандошлар ҳам қизиқиш билан кутди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқини хориждаги ватандошлар ҳам қизиқиш билан кутди. Чунки Президентимизнинг бундай йирик анжуманлардаги маърузаларида умуминсоният ва умуммиллат келажагига дахлдор муаммолар ўртага ташланади, уларнинг аниқ-равшан ечимлари кўрсатиб берилади, Ўзбекистоннинг бу борадаги ташаббуслари баён қилинади.

Бу гал ҳам шундай бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТнинг юқори даражадаги халқаро сиёсий ва иқтисодий мунозараларида биринчи қатнашиши эмас. Лекин мустақил Ўзбекистон раҳбарининг Ватанимиз тарихида илк бор БМТ минбарида ўзбек тилида нутқ сўзлаши мен каби чет элда яшаб, меҳнат қилаётган ватандошлар қалбида буюк юртимизга, она тилимизга меҳр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди.

Ҳозир коронавирус пандемияси сабаб кўп мамлакатлар оғир қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Шундай пайтда дунёга ҳамдардлик, эътибор, дадиллик бера оладиган, прагматик фикрлайдиган раҳбарлар зарур.

Президентимиз ўз нутқида халқаро ҳамжамиятга минтақавий ва дунёвий долзарб масалаларга тааллуқли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий моделларнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён қилди. Хусусан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, иқлим ўзгариши ва қашшоқлик билан курашишга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Бу ташаббуслар кўпчилик давлатларда қизиқиш уйғотди, айни пайтда турли доираларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Айтиб ўтганимдек, Президентимиз ўз фикрларини ўзбек тилида баён қилгани ер юзининг турли минтақаларида яшаётган миллатдошларимиз юрагини тўлқинлантириб ўтди. Дарҳақиқат, таъкидлаш керакки, она тилимизнинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мен Корея Республикасининг нуфузли университитетларида талабалар ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихини иштиёқ билан ўрганишини кўриб бунга гувоҳ бўлганман. Ҳозирда Алмаматерим бўлмиш Тошкент давлат шарқшунослик университетида ҳам ватандош волонтёр ўқитувчи сифатида талабаларга онлайн дарслар бериб келмоқдаман.

Чет эллик талабаларнинг она тилимизни ўрганишга қизиқиши ва ўзбек тилида сўзлашиш ва ёзиш қобилияти мени ҳайратга солган. Яқин йиллар ичида она тилимизнинг мавқеи бундан ҳам юксалишини истайман. Умид қиламанки, ўзбек тилининг дунёнинг юксак минбарларида жаранглаши ягона ҳодиса бўлиб қолмайди. Ўзбек ўғил-қизлари ўз ютуқлари билан нафақат она Ватанимиз шаънини, балки она тилимиз нуфузини янада баланд кўтарадилар.

Армиғон Аҳмедов,
Кёнг Хи университети Туризм ва меҳмонхона 
менежменти кафедраси ўқитувчиси (Корея Республикаси)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз нутқи хориждаги ватандошларга куч бағишлади