ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Президент нутқида муҳим деб ҳисоблаган қатор масалалар кўтарилди

Президент нутқида муҳим деб ҳисоблаган қатор масалалар кўтарилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишини катта қизиқиш билан тингладим. 

Жаноб Президентни ушбу чиқиши билан самимий табриклайман. Унда мен муҳим деб ҳисоблаган қатор масалалар кўтарилди.

Биринчидан, биз билган пандемия масаласи. Маълумки у Ўзбекистон ва унинг халқига қаттиқ зарба берди. Бу мавзу халқ саломатлигининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаш ва Ўзбекистонга ёрдам қўлини чўзган давлатларга миннтадорчилик изҳор қилиш учун кўтарилди.

Иккинчидан, бу борада қабул қилиниши керак бўлган аниқ чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учинчидан, Ўзбекистон халқаро ҳамкорлик, қўшни мамлакатлар билан дўстлик, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва уни ривожлантиришга қаттиқ ишонади.

Тўртинчидан, Халқаро ҳамкорлик БМТ орқали амалга оширилиши лозим.

Бешинчидан, Ўзбекистон сўнгги уч йилда қатор ислоҳотлар босқичидан ўтди ва ҳозирги кунда Президент демократик жараёнлар янгича тус олган янги Ўзбекистон ҳақида гапириши мумкин.

У болалар меҳнатининг бекор қилиниши, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, эътиқод эркинлиги ва корупцияга қарши кураш ҳақида сўзлади.

Олтинчидан, қашшоқликка қарши кураш, глобал иқлим ўзгариши каби муаммоларга катта эътибор қаратилди. Оролбўйидаги экологик фожеани юмшатиш бўйича аниқ лойиҳалар таклиф этилди.

Еттинчидан, юқорида санаб ўтилган барча масалалар бўйича аниқ таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилди.

Мен Ўзбекистоннинг ўз давлати ва халқининг иқтисодий, ижтимоий ва демократик тараққиётини таъминлашга эътибор қаратган ҳолда, ривожланиш сари тобора интилаётганини кўряпман.

Луиджи Иперти,
«Италия-Ўзбекистон»
Савдо палатаси президенти

2 599
ЎзА