Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

MN3_4202.JPGЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. 2015 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россиянинг «Лукойл» ва «Газпром» нефть-газ компаниялари мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва ўзлаштиришда фаол иштирок этмоқда.

MN3_4218.JPG

Учрашувда 2016 йил апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Президентлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Ислом Каримов Владимир Путин билан учрашди