ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Президент фармони билан ижодий ишларга гонорарлар миқдори белгиланди

Президент фармони билан ижодий ишларга гонорарлар миқдори белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сонли) Фармони имзоланди.

Фармон иловасига кўра, фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди. 

1.JPG
2.JPG
3.JPG
4.JPG
5.JPG
6.JPG
7.JPG
8.JPG
9.JPG
10.JPG
11.JPG
12.JPG

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик ишлари, тасвирий санъат асарлари яратилгани, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш ишлари учун муаллифлик ҳақи ҳамда драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштириш учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари, ушбу пул Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган унинг энг юқори ставкалари белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари кўрсатилган. 
13.JPG
14.JPG
15.JPG

Ҳужжат матнидан кинофильмлар ижодкорларига ҳақ тўлашнинг ҳам энг кам ставкалари белгиланган бўлиб, батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. 

Маълумот учун, ҳужжат 2019 йил 14 декабръ санасидан эътиборан кучга кирган.

15 730
Инобат АҲАТОВА, ЎзА