Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 17:59 Чоп этиш версияси

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Мўъжизалар даври» 17-хайрия ярмаркаcи ўтказилди.

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Мўъжизалар даври» 17-хайрия ярмаркаcи ўтказилди. Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ташаббусларини амалга ошириш каби мақсадларни кўзлаган мазкур тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва «Мўъжизалар даври» ташаббус гуруҳи томонидан ташкил этилди. Унда имконияти чекланган болаларнинг манфаатларига йўналтирилган дастурларни амалга ошираётган ташкилотлар, Меҳрибонлик уйлари, пойтахт ва Тошкент вилоятидаги махсус мактаб-интернатлар, жамоат ташкилотлари иштирок этди.

Ярмаркада ижодий ишлари қўйилган болалар ҳаётдан тўлақонли завқланишга имкон бермайдиган турли чекловлар билан дунёга келган. Аммо бу уларнинг атрофда содир бўлаётган, оддий нигоҳ сезмайдиган гўзал лаҳзаларни ҳам излаб топишига халал бермайди. Улар яратган мафтункор расмлар, эсдаликлар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик ва каштачилик маҳсулотлари, мунчоқли буюмлар, аппликацияларни томоша қила туриб бунга амин бўлиш мумкин.

22.JPG

Тошкент шаҳридаги 106-сонли мактаб-интернат ўқувчилари Муҳаммад Усмонов, Баҳодир Собиржонов, Абдулла Норқобилов ясаган буюмлар эса кишини ўйга солмай қўймайди. Айлана ичидаги кўп қиррали юлдуз шакли улар тилда айта олмаган ҳаёт фалсафасини сўзлаб турибди гўё. Ҳар бир инсон ўз ҳаётининг юлдузидир. Шунинг учун фақат юлдуздек яшаш керак. Атрофдагиларнинг эътибори, меҳр-муҳаббати бунга кўмак беради.

1.JPG

Тадбир доирасида санъаткорлар болаларга бадиий дастур тақдим этди.

20.JPG

Даврада рақс тушаётганлар орасида юз-кўзлари қувончдан ёниб турган олти-етти ёшдаги бола ҳам бор. Оҳангга мос, лекин хиёл энгашиб муқом қилаётган болакай куй-қўшиқ бор жойда оёғидаги нуқсонни писанд қилмаслигини кўрсатмоқда...

Масхарабозларнинг кулгили томошалари ҳам намойиш этилди. Ҳомийлар болаларга совға улашди.

Хайриядан йиғилган барча маблағ имконияти чекланган болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилади.

Малоҳат Ҳусанова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 829






Все о погоде - Pogoda.uz