Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 12:31 Чоп этиш версияси

Пойтахтимиздаги Дўстлик боғида мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Дўстлик боғида мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари К.Эшонхўжаев ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ўзаро аҳилликни кўз қорачиғидек асраш, жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга оид ибратли саъй-ҳаракатлар бугун ҳам изчил давом эттирилаётганини таъкидлади.

Истиқлол йилларида миллий маданий марказлар фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

14 (1).JPG

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан турли маданий-маърифий тадбирлар, дўстлик фестиваллари, фото ва бадиий кўргазмалар ўтказилмоқда.

– Ўзбек мусиқа санъатига қизиқаман, – дейди Магдалина Ким. –Байрам учун ўзбекча қўшиқларни тайёрладим. Уларни тадбир иштирокчилари билан биргаликда, жўровоз куйлаганимиз қалбимда катта ҳаяжон уйғотди. Жонажон Ватанимиз равнақи, тинчлиги, фаровонлигига ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз.

Миллий маданий марказларнинг истиқлол, она-Ўзбекистонимиз, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи мусиқий дастури намойиш этилди. Турли миллат ва элат вакилларининг маданияти, амалий санъатига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди.

Назокат Усмонова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
2 576






Все о погоде - Pogoda.uz