ЎзА Ўзбек

01.11.2018 16:16 Чоп этиш версияси

“Microsoft” мутахассислари пойтахтимизда

“Microsoft” мутахассислари пойтахтимизда

Пойтахтимизда “Microsoft” компанияси мутахассислари томонидан Халқ таълими вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимлари учун “Project Management Resource Kit” (PMRK) мавзусида семинар ўтказилди.

IMG_1357.JPG

Тадбир Президентимизнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, таълим соҳасини такомиллаштириш, тизимга замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ташкил этилди. 

Буюк Британиялик соҳа ходимлари таълим соҳасидаги мутахассис ва раҳбарларга катта лойиҳаларни самарали тарзда амалга ошириш юзасидан зарур тавсияларини берди. Шунингдек, асосий эътибор лойиҳаларнинг бошқарув тузилмасини тузиш, таълим соҳасида амалга оширилиши керак бўлган режаларни келажакда қандай натижа беришининг таҳлилини яратиш ва ҳаётга қандай татбиқ этиш усуллари каби мавзуларга қаратилди.

Семинарда халқ таълими соҳасида амалга оширилиши керак бўлган лойиҳаларнинг бошқарув тузилмасини тузиш, шунингдек, халқаро тажрибаларни ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА​​
4 156