ЎзА Ўзбек

20.07.2018 09:01 Чоп этиш версияси

Пойтахтда доимий прописка қилиниши мумкин бўлган ташкилотлар биттага кўпайди

Пойтахтда доимий прописка қилиниши мумкин бўлган ташкилотлар биттага кўпайди
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 66 та ташкилот мавжуд эди.

ЎзА
5 386