ЎзА Ўзбек

16.07.2018 18:07 Чоп этиш версияси

Пойтахт ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни”

Пойтахт ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни”
Тошкент шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестициялар жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

"Очиқ эшиклар куни" тарзида ташкил этилган тадбирда пойтахтимизнинг 11 туманидан 110 дан ортиқ йирик лойиҳа кўргазмаси намойиш этилди. Лойиҳаларни чуқур ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари тадбиркорлар ва инвесторларга ўз таклифларини берди.

Тадбирда пойтахтимизнинг гуллаб-яшнаши, халқимизнинг янада фаровон ҳаёт кечириши йўлида давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш кутилган ижобий натижаларни бериши алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев қатнашди.

Н.Усмонова, ЎзА
5 538