Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2018 09:55 Чоп этиш версияси

Пойтахт имом-хатиблари савоб ишга бел боғлашди

Пойтахт имом-хатиблари савоб ишга бел боғлашди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси топшириғи билан Тошкент шаҳридаги барча масжидларнинг имом-хатиб ва имом ноиблари 7-9 август кунлари пойтахтнинг уч тумани – Сергели, Миробод ва Чилонзор туманларидаги барча маҳаллаларда хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўргандилар.

9 август куни Олмазор туманидаги “Сирож солиҳ” жомеъ масжиди имом хатиби Ҳасанжон Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сергели тумани “Дарё бўйи” маҳалласи аҳолисининг яшаш шароити билан танишдилар.

33df9bf1-730e-43a8-9e3b-159bcfc42ff7.jpg

Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг уйини таъмирлаб берадиган бўлди.

35f855b7-8a53-4d1d-a03c-4df08c3d1177.jpg

c2707d02-7af6-49ab-b036-ec4c29cfcdb8.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

ЎзА
4 102