ЎзА Ўзбек

03.09.2018 19:32 Чоп этиш версияси

Пойабзалга яширилган тиллалар

Пойабзалга яширилган тиллалар
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳаво йўллари орқали тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида келтирилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.

Божхона назоратидан “қизил” йўлак орқали ўтмоқчи бўлган фуқаро Г.З. божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 207 грамм оғирликдаги тилла тақинчоқларни пойабзалининг ички қисмига яширинча олиб кирмоқчи бўлди. Аммо, унинг бу қинғир режаси наф бермади. Мазкур заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 41 миллион 400 минг сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
10 822